Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" ҳақли равишда чемпион бўлди

Бугун Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

– Авваламбор, “Пахтакор”ни бу йилги мавсумдаги чемпионлик билан табриклайман. Улар бу йилги мавсумда чемпионликка муносиб ўйин намойиш этишди ва бошқа жамоалардан кучли эканликларини исботлашди. Чемпионликка катта меҳнат эвазига ҳаққоний эришишди. Ўйинга келадиган бўлсак, афсуски, “Пахтакор”га қарши баҳсда шунча имкониятга эга бўлиб, ҳимояда бундай хатоларга йўл қўйиш ачинарли. Ҳимояда хатоларга йўл қўйганимиз туфайли бугун мағлубиятга учрадик.

Бугунги баҳсда вазиятлар яратиш бўйича устунлик қилган бўлса-да, рақибимиз ғалаба қозониши бу уларнинг маҳорат борида кучли эканлигини англатади. Рақибимиз яримта имкониятдан ҳам гол урмоқда. Вазият яратган ўйинчиларимиз бироз шошиб қолган бўлишлари мумкин. Ҳимоядаги хатоларга келсак, футболчиларимиз онгида “Пахтакор” кучлироқ жамоа деган фикр бўлган бўлиши мумкин. Факт шуки бугун мағлуб бўлдик. Бугун аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик, десам ҳам бўлади. Биз кўп вазиятларга эга бўлгандик.

Қолган ўйинларга йигитларни қандай тайёрлашим мумкин. “Пахтакор” билан ўйин олдидан ҳам футболчиларга биз учун мавсум энди бошланди деб айтгандим. Сўнгги турларда чемпионат баҳслари анча қизиқарли кечмоқда. Энг яқин таъқибчиларимиз ҳам ғалаба қозонишмоқда. Хатоларни устида ишлаймиз дейишимиз ҳам мумкин эди. Қолган ўйинларда янада кучли иштиёқ билан майдонга тушиб, Қўқон тарихидаги энг яхши кўрсаткичга эга бўламиз. Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. “Локо” билан бўладиган баҳс ҳам, “водий дербилари” ҳам осон бўлмаслиги турган гап. Жанговарлик ва кучли руҳият эвазига кейинги беллашувларда кутилган натижага эришишимиз мумкин. Айтганимдек, чемпионат биз учун энди бошланяпти. Йигитларимиз ҳар бир ўйинда борларини бериб ҳаракат қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
21/11/2020 11:36
Baxtiyor Ashurmatov shu gapizga tashoqni yibsiz sizni mantiqqa egamas gaplariz anchagina bir qarasa dunyodagi eng kuchli penalti tepadigan Murod Xolmuxammidov diysiz shu gapizga og‘zizga urganday Nematov javob qaytardi, yana Soxtakor haqli ravishda chempion bo‘ldi diysiz bu xaromilar o‘ynamasayam chempion bo‘ladi bu aytilganku, soxtalarga ketgan pulni yarmi NASAF da bo‘lsa NASAF OCHL da g‘alaba qiladi.
Алишер Собиров
20/11/2020 22:10
Агар Пахтакорга сарифланаетган маблаг куконга сарифланса Куконам Чемпион буларди