Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича ЖЧ учрашувини бошқарди

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов Багам оролларида давом этаётган пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларидан бирини бошқарди.

Бахтиёр Намозов Польша ва Бразилия ўртасидаги ўйинда бош ҳакам вазифасини бажарди. Унга гуамлик Мигель Лопес ҳамда Соломон ороллари вакили Уго Падо ёрдам берди. Вақт назоратчиси бўлиб Иброҳим ал-Мансурий ишлади.  Ушбу беллашувда бразилияликлар 7:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аввалроқ ўзбекистонлик ҳакам ЖЧ доирасидаги Бразилия ва Таити (4:1) ўртасидаги ўйинда вақт назоратчиси бўлиб ишлаганди.

Маълумот учун, пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати 27 апрель куни старт олди ва унда 16 мамлакат терма жамоаси иштирок этмоқда. Мусобақа 7 май кунига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!