Бахтиёр Ёқубов: Янги йил омадли ўйинлар йили бўлсин

Sports.uz интернет нашрига мамлакатимизнинг таниқли спортчиларидан табриклар келиши давом этмоқда. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби аъзоси Бахтиёр Ёқубов ҳам сайтимиз орқали барча юртдошларимизни табриклади. 

- Кириб келаётган Янги - 2017 йил барча ўзбек халқига омадли йил бўлсин. Юртдошларимиз Янги йилда ўз орзуларига етишсин, қилган яхши ниятлари рўёбга чиқсин. 2017 йил барча фарғоналиклар кутган ғалабали ва омадли ўйинлар йили бўлсин. Янги йилингиз билан !!!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!