“Ньюкасл” фанатлари Ҳусановдек ҳимоячини кўрмаган!
“Манчестер Сити” футболчилари Англия кубогининг 1/8 финалида “Ньюкасл” жамоаси меҳмони бўлиб, сафардан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва энг яхши ўйинчилардан бири бўлди.
Ушбу баҳсдан кейин ижтимоий тармоқларда қуйидагича пост қолдирилди ва у ҳар икки жамоа фанатлари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
- “Ньюкасл” мухлислари бундай футболчини ҳали кўрмаган — Ҳусанов марказий ҳимоячи бўла туриб, ҳам чап, ҳам ўнг қанот ҳимоясини бирдек ёпиб берди. У ўтган ҳафта лигадаги энг тезкор ҳужумчига айланган Уильям Осулани ҳам, Энтони Элангани ҳам бир вақтнинг ўзида тўлиқ нейтраллаштирди — бу ҳақиқатан ҳам ноодатий ҳолат. Абдуқодир Ҳусанов ҳар бир мухлиснинг эътирофига сазовор бўлмоқда, - дейилади постда.
Sports.uz портали ушбу постга қолдирилган юзлаб изоҳлардан айримларини ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.
Tinenyasha Mauta:
Винисиус, кутиб ол, Ҳусанов боряпти...
Tatenda Donzwa:
Кимлир Гвардиолага Ҳусановни ҳар доим бошланғич таркида ўйнатишни айта оладими? Биз уни Мадридда “Реал”га қарши ўйинда ҳам кўрмоқчимиз.
Andy Frost:
Айрим экспертлари Абдуқодирни ноўрин танқид қилади. Улар бу футболчи бошқа ўйинчилар хатосини ёпаётганини инкор қиляпти. Ҳусанов жуда тезкор ҳимоячи.
Ian Ward:
Ҳусанов “Реал”га қарши илк дақиқадан ўйнаши шарт. Темпига гап йўқ, қизил карточка олмаса бўлди.
Damian Chika Odego:
Жаҳлимни чиқарадиган ягона муаммо бу Ҳусановни бошланғич таркибга киритишмаётгани. Бу йигит ҳар гал бешта ҳимоячининг ишини қилади. У майдонда бўлмаса, ўйинимиз қовушмайди.
Mulinda Simanyanga:
Пеп Ҳусановни илк дақиқадан ўйнат. Абдуқодир Винисиуснинг таъзирни бериб қўяди.
Alffrey K. Musee:
Ҳусанов ҳар доим ҳар бир учрашувга жиддий муносабатда бўлади, худди бу унинг учун сўнгги имкониятдек.
Stephen Korsah:
Агар Гвардиола “Реал”га қарши Ҳусановни ўйнатмаса, биз ютқазамиз
Doubleu O Jose:
Ҳусанов жуда хавфли рақиб экан
Gazza Stewart
“Ньюкасл” фанатиман, энди Ҳусановнинг персонал мухлисига айландим. Жду тезкор, кучли ва ақлли футболчи экан. Унинг устига ҳали ёш. Янада ўсиши ва ривожланиши учун етарлича вақти бор.
Debra Brown:
Абдуқодир ПРемьер-лигага келганидан бери ҳамма уни кузатяпти. Офарин!
Festus Shegzy Omo Oba:
Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг келажаги. Агар “Ноттингем Форест”га қарши илк дақиқалардан ўйнаганида бу иш берарди. Унинг тезлиги, ўзига ишончи ва шиддати – даҳшатли комбинация. “Реал”га қарши айнан у ўйнаши керак.
Aryan Qadir:
Мен Ҳусановнинг тезкорлигини билардим. Лекин Элангадан ўзиб кетишини умуман кутмагандим. Бу ҳолатнинг ҳақиқатан чаққон эканини исботлайди.
Vakanyanthu Stevens Joel:
Абдуқодир “Реал” ва “Арсенал”га қарши асосий таркибда бўлиши керак.
Myles Patterson:
Бизнинг Эланга ва Осулов бу мавсум Премьер-лигани “ёриб” ташлади, аммо Ҳусанов уларни қандай тўхтатиб қўйганини тушунмай қолдик.
Stephen Graham Miller:
“Ньюкасл” Ҳусановни олиши учун ҳеч қандай имконият бўлмаган. Абдуқодир “Сити”ни танлаб бўлганди.
Najad Esmaeel:
Аслида Ҳусанов “Реал” ва “Барселона”да ўйнайдиган футболчи.
Colin Leishman:
Ҳусанов бир вақтнинг ўзида бир неча позициялардан ўйнаяпти.
Vanda Chatterton:
Баъзи жуда зўр футболчилар бор, улар кўп эмас, бироқ бирортасининг интеллектуал салоҳияти Ҳусановникига етмайди. Абдуқодир фантастик ўйинчи.
Richard Marshall
Ҳусановнинг ҳар бир ўйиндаги ўсишини кузатиш ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли бўлмоқда.
Хатоларга тўла ва асабий дебютдан тортиб, ўзининг ҳақиқий салоҳиятини намоён этишгача у нима учун дунёдаги энг яхши клублардан бири сафида ўйнашга муносиб эканини исботламоқда.
Унинг тезлиги, агрессивлиги ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари томоша қилишга завқ бағишлайди — бу ҳақиқатан ҳам ўз ишончи ва ўз ўйинини топаётган ёш истеъдоддир.
Joseph Muiruri Ndabi:
Ҳусанов ҳамма билан ўйнай олади. Абдуқодир ҳимоя марказида Жн Стоунз, Марк Гехи, Руьен Диаш, Йошко Гвардиолнинг ҳар бири билан ишончли дуэт ташкил қилганини кўрдик.
Shaun Hawkins:
Мен “Ньюкасл” мухлисиман, шу куни “шаҳарликлар”нинг ҳар бир футболчиси зўр ўйнаганини тан олиш керак.
Фикрлар