Ҳусанов “Реал”га қарши ўйнайдими? Гвардиола таркибни тасдиқлади

“Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал доирасидаги дастлабки учрашувни “Реал” футболчиларига қарши “Сантьяго Бернабеу” стадионида  ўтказади.

Англия суперклуби қитъанинг энг нуфузли мусобақасидаги иштирокини Италия чемпиони “Наполи”га қарши “Этихад”даги 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

Шунингдек, Эрлинг Холанд ушбу мусобақада 50 та голга энг тез етган футболчига айланди.

Мавсум ўртасидаги қийин даврда “шаҳарликлар” ўз майдонида “Байер” 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди, совуқ ўлка – Норвегияда лига сенсацияси “Будё-Глимт”га 1:3 ҳисобида ютқазди.

“Манчестер Сити” умумий гуруҳ босқичида “Боруссия Дортмунд”, “Вильярреал” ва “Галатасарой”ни мағлуб этди, “Монако” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мусобақанинг ҳал қилувчи палласи, эҳтимол, декабрь ойида “Реал”га қарши “Сантьяго Бернабеу”да ўтказилган ўйин бўлгани айтилмоқда.  Ўша ўйинда Родригонинг эрта голига қарамай, “Сити” катта тажриба ва барқарорлик намоён қилди. Нико О’Райли жамоа учун муносиб жавоб голини урди, Эрлинг Холанд эса пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйиндаги бурилишни таъминлади.

Бу натижалар жамоага кучли саккизликка кириш имконини берди ва 1/16 финал плей-офф босқичидан қутилиб қолишга ёрдам берди.

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Манчестер Сити” яна “Реал”га тўқнаш келди. Бу жамоаларнинг охирги етти йилдаги ўзаро 12 учрашуви бўлади.

Хосеп Гвардиола Испанияга йўл олган 23 нафар футболчидан иборат қуйидаги таркибни тасдиқлади.

Дарвозабонлар: Доннарумма, Траффорд, Беттинелли.

Ҳимоячилар: Нуньеш, Аллейн, Ҳусанов, Гехи, Стоунз, Диас, Аке, Айт-Нури.

Ярим ҳимоячилар: Родри, Нико, О’Райли, Рейндерс, Бернарду, Шерки, Фоден.

Ҳужумчилар: Семеньо, Савио, Мармуш, Холанд, Доку.

“Манчестер Сити” ўйинларидан Эрлинг Холанд сафга қайтди, Йошко Гвардиол ҳали ҳам жароҳатини даволатяпти. Сўнгги ҳафталарда “Манчестер Сити”даги жароҳатлар билан боғлиқ вазият анча яхшиланди.

Шанба куни кечқурун “Ньюкасл”га қарши ўйинда дам берилганидан кейин Эрлинг Холанд таркибга қайтган асосий футболчилардан бири бўлди. Шу билан бирга, хорватиялик Матео Ковачич асосий жамоа билан тўлиқ машғулотларга қайтди ва яқин ўйинларда майдонга тушишни умид қилмоқда.

Бироқ у ҳали ўйин амалиётини тиклаб олаётгани сабабли Мадридга кетган таркибга киритилмади.  Рико Льюис ҳам яқиндаги тўпиқ жароҳатидан кейин худди шундай ҳолатда қолмоқда.

Ҳар икки жамоа таркибида Мадриддаги ўйинда эҳтиёткор бўлиши талаб этиладиган футболчилар бор. Агар улар “Бернабеу”даги биринчи ўйинда сариқ карточка олса, “Этихад”даги жавоб учрашувини ўтказиб юборишига тўғри келади.

УЕФА Чемпионлар лигаси қоидаларига кўра, гуруҳ босқичидан бошлаб учта сариқ карточка олган ёки кейинги ҳар қандай тоқ сонли огоҳлантиришга эга бўлган футболчи кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

Карточкалар эса фақат чорак финал босқичи тугаганидан кейин бекор қилинади.

“Реал” учун бу шуни англатадики, Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор, Родриго, Дин Хейсен ва Орельен Тчуамени дисквалификациягача яна битта сариқ карточка масофасида турибди.

Альваро Каррерас эса аллақачон тўртта огоҳлантиришга эга ва яна битта карточка олса, дисквалификация қилинади.

“Манчестер Сити”га келсак, Пеп Гвардиола ва унинг мураббийлар штаби жавоб ўйинида икки футболчисиз қолиши мумкин. Нико О’Райли ва Савиони дисквалификациядан фақат битта сариқ карточка ажратиб турибди.

Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигасининг тўртта учрашувида иштирок этди. 22 ёшли ҳимоячи “Наполи”, “Будё-Глимт” ва “Галатасарой”га қарши тўлтқ ўйнаган бўлса, “Байер” билан бўлган баҳсда 65-дақиқада алмаштирилди. “Реал” ва “Боруссия”га қарши учрашувларда захирада қолдирилган Абдуқодир “Монако” ва “Вильярреал” билан бўлган тўқнашувларда жароҳати сабаб қайдномага киритилмаган.

Ҳусановнинг Англия кубоги доирасида “Ньюкасл”га қарши ўта юқори даражада ўйинини юқори баҳолаётган мухлису мутахассислар “Реал” билан бўладиган баҳсда ўзбек футболчисининг бошланғич таркибда майдонга тушишини кутмоқда. Зеро ўтган мавсумда Абдуқоди “Сантьяго Бернабэу”даги учрашувда ҳам ишончли ўйин кўрсатиб, Винисиус Жуниорга дарвозага хавф солиш имконини бермаган эди.

“Ньюкасл” фанатлари Ҳусановдек ҳимоячини кўрмаган!

Ҳусанов кузатишга арзийдиган футболчи!

Ҳусанов ўйнаган учрашувни Гвардиола “Сити”даги фаолияти давомида энг зўри деб тан олди

Ҳусанов ўйинига экспертдан “даҳшат” балл олди

Тезкор! Голлар ортидан Шомуродовнинг нархи “учди”, Файзуллаевники-чи?

Эрондаги легионерларимиз энди нима қилади?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!