Бахтсиз ҳодисадан сўнг Энтони Жошуанинг аҳволи ҳақида тафсилотлар маълум қилинди

  • 30.12.2025 11:44
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Нигериянинг Огун штати ҳукумати бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Tecno

"Энтони Жошуа ва яна бир йўловчи дарҳол Лагосдаги ихтисослаштирилган тиббий муассасага эвакуация қилинди. Кенг қамровли клиник текширувдан сўнг, шифокорлар иккала беморнинг ҳам аҳволи барқарор эканини ва шошилинч тиббий аралашувга муҳтож эмаслигини тасдиқлашди. Жабрланганларни диққат билан кузатиб бориш учун махсус тиббий гуруҳ тузилади", - дейилади BBC томонидан келтирилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу автоҳалокат натижасида Жошуанинг мураббийлари - Кевин Латиф ва Сина Гхами вафот этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!