Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Ўзбекистон чемпионлари Жакартага боради
Ads

Кеча, 19 июнь куни Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди. Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан спортчилар ўзаро кураш олиб боришмоқда.

Ушбу чемпионат терма жамоа мураббийлари учун Осиё ўйинларига борадиган якуний таркибни саралаб олиш учун сўнгги мусобақалардан биридир.

Кеча мусобақанинг илк кунида дастлабки совриндорлар номи маълум бўлди. МОҚ матбуот хизмати мамлакат чемпионатининг илк кунида ўтказилган баҳсларда кучли учликка кира олган спортчилар рўйхатини тақдим этди.

Эркаклар, 500 метр, К-1:

1-ўрин – Алексей Мочалов (1:44:52 сония)
2-ўрин – Шахриёр Маҳкамов (1:45:67)
3-ўрин – Шохрух Азамов (1:46:09)

Аёллар, 500 метр, К-1:

1-ўрин – Екатерина Шубина (2:03:66)
2-ўрин – Наталья Казанцева (2:06:19)
3-ўрин – Ксения Кочнева (2:06:98)

Эркаклар, 1000 метр, С-1:

1-ўрин – Вадим Меньков (4:04:55)
2-ўрин – Нурислом Тўхтасин ўғли (4:04:92)
3-ўрин – Герасим Кочнев (4:09:19)

Аёллар, 500 метр, С-1:

1-ўрин – Гулбаҳор Файзиева (2:31:76)
2-ўрин – Мунаввар Акбарова (2:42:16)
3-ўрин – Юлия Цой (2:46:16).

Айни вақтда мусобақа давом этмоқда.

Минбар

Барча блоглар