Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Спортчиларимиз Осиё Кубогига тайёргарлик кўришмоқда

Шу йилнинг 20-25 октябрь кунлари Самарқанддаги махсус эшкак эшиш мажмуасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтади.

Терма жамоамиз мураббийлар Виалита Шубина ва Михал Брузчальскийлар қўл остида ушбу мусобақага тайёргарликни бошлаб юборганлар. Ўқув-машғулот йиғинларида Вадим Меньков, Нурислом Тўхтасин ўғли, Герасим Кочнев, Серик Мирбеков, Алексей Мочалов, Александр Тропин, Екатерина Шубина, Ксения Кочнева, Ксения Калинина, Эрнест Ирназаровлар иштирок этмоқдалар.

Ўқув-машғулот йиғинлари 17 октябрга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!