
"Байер" Алонсо ўрнига 2 мураббий топиб қўйди
Хаби Алонсонинг "Реал" клубига кетиши мумкинлиги ортидан "Байер" унинг ўрнини босадиган номзодлар устида иш бошлади. Германия клуби ҳужумкор услубни сақлаб қоладиган мутахассис изламоқда.
"Kicker" нашри маълумотига кўра, "Байер" раҳбарияти мураббий танловида тўпни назорат қилишга асосланган ўйин услубини устувор деб билади. Бу жиҳат Хави ва Эрик тен Хаг номзодларини етакчи сафига олиб чиқмоқда.
Хави — "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи сифатида бу услубни яхши билувчи мутахассис. Шу билан бирга, у инглиз тилида эркин гапиради. Бу эса клуб учун муҳим шартлардан бири ҳисобланади. Айни шу сабаб "Реал Сосьедад"ни тарк этаётган Иманоль Альгуасиль номзоди кўриб чиқилмаяпти.
Шунингдек, шорт-листга киритилган яна бир мураббий — Эрик тен Хаг. У "Аякс"даги даврида юқори даражадаги паслар ва позицион ҳужум асосида ўйин қурган. Голландиялик мутахассис фаолиятини Германияда бошлаган, аниқроғи "Бавария II" жамоасида. Шу боис немис тилини яхши билиши ҳам катта афзаллик сифатида баҳоланмоқда.
Маълумотларга кўра, тен Хаг ҳозирча клуб рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар