"Байер" жорий мавсум ҳеч бир турнирда мағлуб бўлмади!

  • 15 марта, 2024, 06:42
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Байер" ўзининг мағлубиятсиз сериясини 37 тага етказиб қўйди. 

Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа Европа лигаси доираси "Қорабоғ"га қарши беллашувда 3:2 ҳисобида зафар қучди. Леверкузенликлар 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётган қийин вазиятдан чиқиб кетиб, якунда ҳисобни ўзлари фойдасига ҳал қилди. 

Немис клуби 27 майдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. Жорий мавсумда улар 32 беллашувда ғалаба қозонди ва 5 ўйинни дуранг билан якунлади. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию