"Байер" "Реал" кўзлаган футболчи билан шартнома имзолади

Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби ярим ҳимоячиси Эсекьель Паласиос "Байер" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда леверкузенликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли футболчи немис клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфери эса “доришунослар”га 21,5 млн еврога тушган.

Эслатиб ўтамиз, Паласиос учун шунингдек “Реал” ҳам қизиқиш билдирган эди. Аммо, мадридликлар уни сотиб олишолмади.

Маълумот учун, Паласиос “Ривер Плейт” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 77 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Аргентина терма жамоаси сафида 4 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!