
"Байер" спорт директори: Алонсонинг "Реал"га кетишига тўсқинлик қилмаймиз
Германиянинг “Байер” клуби бош директори Фернандо Карро агар Мадриднинг “Реал” клуби томонидан расмий таклиф тушса, жорий бош мураббий Хаби Алонсони қўйиб юборишларини маълум қилди.
“Бизда Алонсонинг кетиши бўйича жентелменча келишув бор. Агар Хаби ўйнаган жамоалардан бири таклиф билан чиқса, биз музокара столига ўтирамиз ва унинг кетишига тўсқинлик қилмаймиз”, — дея Карронинг сўзларини ижтимоий тармоқ Х (собиқ Twitter) орқали инсайдер Фабрицио Романо келтирган.
Эслатиб ўтамиз, Алонсонинг “Реал”даги бош мураббий Карло Анчелотти ўрнини эгаллаши асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Хабар берилишича, у жорий мавсум якунида “қаймоқранглилар”ни бошқариши мумкин. Футболчи сифатида Хаби “Реал” сафида 2009-йилдан 2014-йилгача тўп сурган.
Фикрлар