
"Байер" тен Хаг бўйича якуний қарорга келди
"Байер" клуби Бундеслиганинг янги мавсумини муваффақиятсиз бошлаганига қарамай, жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан хайрлашмоқчи эмас.
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, немис клуби раҳбарияти нидерландиялик мутахассис билан тузилган шартномани яқин келажакда бекор қилмасликка қарор қилган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2027 йилгача давом этади.
Нидерландиялик мураббий раҳбарлигида леверкузенликлар учта ўйин ўтказди. "Байер" бир марта ғалаба қозонди, бир марта мағлубиятга учради ва бир ўйинни дуранг билан якунлади. Жамоа ҳозирда Бундеслига жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар