"Байер"да тен Хагнинг ўрнини ким эгаллайди?

  • 7 сентябрь, 12:59
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус"нинг собиқ бош мураббийи Тиаго Мотта "Байер"ни бошқариши мумкин, дея хабар бермоқда инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Tecno

Журналистнинг маълум қилишича, воситачилар леверкузенликларга 42 ёшли италиялик номзодни таклиф қилишган, аммо клубнинг жавоби ҳозирча номаълум.

"Байер"нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг 1 сентябрь куни немис клуби томонидан истеъфога чиқарилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тиаго Мотта ўтган мавсум старти олдидан "Ювентус"ни қабул қилиб олган эди. 2023/2024 йилги А Серия мавсумида мураббий "Болонья"да ишлаган ва у билан тўртинчи ўринни эгаллаб, УЕФА Чемпионлар Лигасига йўлланма олган. 2024 йилнинг ёзида Мотта "Ювентус" билан ҳар мавсум учун 5 миллион евро маош билан уч йиллик шартнома имзолади, аммо апрель ойида ўз лавозимидан бўшатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!