Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Беҳруз Каримов тўп тепадиган «Лугано» рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Лугано» «Люцерн»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва 28 очко билан Швейцария чемпионатида пешқадамликни мустаҳкамлади.

Швейцариянинг «Лугано» клуби Суперлиганинг 10-турида ўз майдонида «Люцерн»ни қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур жамоа сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ҳам ҳаракат қилмоқда.

Каримов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 4-дақиқада сариқ карточка олди. 69-дақиқада ўзбекистонлик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ гол офсайд сабабли бекор қилинди. 74-дақиқада ҳимоячи алмаштирилди.

Учрашувда ҳисобни 12-дақиқада Даниэль дос Сантос очди. Иккинчи бўлимда Рубен Дантаснинг ўз дарвозасига киритган тўпи «Лугано» устунлигини оширди. 78-дақиқада дос Сантос дубль қайд этган бўлса, 87-дақиқада Дерек Монкада якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу ғалабадан кейин «Лугано» 28 очко билан Швейцария чемпионатидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Иккинчи ўринда бораётган «Янг Бойз» эса тўққизта учрашувдан сўнг 19 очко жамғарган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ