Бектемир Мелиқўзиев Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди (фото)
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (76 кг) фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев бугун тонгда навбатдаги жангига тайёргарлик кўриш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди. Жанг март ёки апрель ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида россиялик Сергей Екимовни очколар бўйича мағлуб этган эди.
Фикрлар