Бектемир Мелиқўзиев Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди

Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев сўнгги жангидан кейин Ўзбекистонга келган ва машғулотларини шу ерда давом эттираётганди. Бугун тонгда, юртдошимиз яна Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди. Маълум бўлишича, унинг навбатдаги жанги август ёки сентябрь ойида бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда.

Хабарингиз бор, Мелиқўзиев профессионал йўналишда 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 6 бора рақибларини нокаутга учрата олганлиги ҳам таҳсинга лойиқдир. У охирги марта 13 февралда рингга кўтарилиб, америкалик Морган Фитчни (19-5-1, 8 КО) муддатидан аввал таслим қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)