Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини ўтказди
Ҳозиргина АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. У мезбонлар вакили Девид Стивенсга қарши рингга кўтарилди. 12 раунд қилиб белгиланган жанг тўлиқ давом этди. Унда ҳамюртимиз устунлик қилди ва якунда ҳакамларнинг қарорига кўра ((118-110, 117-111, 112-116) ғалаба қозонди.
Шу тариқа у фаолиятидаги 15-ғалабасини қўлга киритди. Рақибининг рекордига эса 2-мағлубият қўшилди. Шунингдек, вакилимиз иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди.
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!
Фикрлар