Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини ўтказиш учун жўнаб кетмоқда
Sports.uz сайти манбаларининг хабар беришича, Рио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби, профессионал бокснинг супер ўрта вазнида (76кг) ўз фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ( 5-0, 4КО) навбатдаги жангига ҳозирлик кўриш мақсадида, 28 июнь куни Aмерика Қўшма Штатларига жўнаб кетади. Мелиқўзиев WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб, WBA рейтингида 14-ўринда бормоқда. У ўзининг охирги жангини 14 февраль куни мексикалик Оскар Кортесга(27-0, 14КО) қарши ўтказиб, рақибини 1-раундда нокаутга учратган эди.
Ҳозирда Мелиқўзиев Россиянинг "Mir Boksa" ҳамда Aмериканинг "Golden Boy" промоутерлик компанияси билан ҳамкорликда ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Унинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби тез орада маълум бўлади. Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.
Фикрлар