Бектемир Мелиқўзиевнинг жангига оз вақт қолмоқда

  • 12.02.2026 16:32
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 22 февраль тонгида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, унда таниқли чарм қўлқоп устамиз Бектемир Мелиқўзиев (16-1, 10 КО) ҳам иштирок этиб, ганалик боксчи Сена Агбеко(29-4, 23 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Марказий жангда эса Райан Гарсия ва Марио Барриос ярим ўрта вазнда WBC камари учун жанг қилиши белгиланган.

Маълумот учун, Мелиқўзиев охири бор Дариус Фулгхемга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!