Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Професcионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (76 кг) фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев яқиндагина ватанимизга қайтган эди. Манбаларнинг хабар беришича, Мелиқўзиев 10 декабрь куни Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетади ва ўзининг навбатдаги жанги учун тайёргарликни бошлайди.

Ҳозирда "WBО Intercontinental" ва "WBA Continental Americas" камарлари соҳиби бўлиб турган Мелиқўзиев навбатдаги жангини 6 февраль куни ўтказиши кутилмоқда. Ушбу кечанинг марказий жангида супер ярим ўрта (69 кг) вазн тоифасида WBO чемпиони Патрик Тейшера  Браян Карлос Кастанога қарши рингга кўтарилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)