Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси аниқ бўлди

  • 7 январь, 2023, 12:16
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8КО) навбатдаги жангини 28 январь куни Калифорния штати, "YouTube Theatre" аренасида ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.

Tecno

Golden Boy компанияси томонидан ўтказиладиган ушбу кечанинг марказий баҳсида Алексис Роха (21-1, 13 КО) ўзига тегишли бўлган NABO камарини Энтони Янгга (24-2, 8КО) қарши ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев сўнгги жангини 2022 йил 6 август куни Сладан Янянинга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!