Бекхэм: "МЮ Аморим сўраган футболчиларни сотиб олиши керак"

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"собиқ футболчиси  ва "Интер Майами" клуби эгаси Дэвид Бекхэм "қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморимни қўллаб-қувватлади.

"Клуб бош мураббийни қўллашда давом этиши шарт. Раҳбарият Аморим хоҳлаган футболчиларни жамоага жалб этиши керак. Бу гапларим қанчалик ҳақиқатга тўғри келишини билмайман. Лекин, Рубенга керакли футболчилар клубга келса, натижалар ижобий томонга ўзгаришини кўрасиз" - деди англиялик собиқ футболчи The Athletic нашрига.

МЮ португалиялик мутахассис қўл остида АПЛда 26 та ўйинда  6 та ғалаба, 6 та дуранг ва 14 та ўйинда мағлуб бўлди. Шу тариқа, жамоа турнир жадвалида 16-ўринни банд этишди. 

21 май куни "Манчестер Юнайтед" Европа лигаси финалида "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию