Бекхэм яна бир бор Мессининг трансфери ҳақида гапирди

Англия ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Интер Майами” клубининг эгаси Дэвид Бекхэм яна бир бор ҳужумчи Лионель Месси билан шартнома имзолагани ҳақида гапирди.

Мессининг трансфери Америка спорти тарихидаги энг муҳим трансферлардан бири бўлди. Гап дунёдаги энг йирик спорт бозори ҳақида бормоқда. Леонинг жаҳон чемпиони бўлган йили "Интер Майами"га ўтиши жуда ажойиб ютуқ", - дея Дэвиднинг сўзларини келтирди " The Athletic".

Месси шу ёзда "Интер Майами" сафига қўшилди. 36 ёшли аргентиналик ҳужумчи 2025 йил охиригача шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!