Бекхэмнинг рекорди тарихга айланиши мумкин

"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Жеймс Уорд-Проуз кеча АПЛнинг 18-туридан ўрин олган “Фулхэм”га қарши баҳсда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, 28 ёшли футболчи Англия премьер-лигада жаримадан киритган голлари сонини 15-тага етказиб олди.

Бу борадаги рекорд эса Девид Бекхэмга тегишли. У премьер-лигадаги фаолияти давомида 18 та гол урган.

Маълумот учун, Жеймс Уорд-Проуз АПЛнинг жорий мавсумида 17 ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!