Бекзод Турсунбоев рақибини биринчи раундда қулатди
Ads

Филиппинда ўтган профессионал бокс кечасида мамлакатимиз шарафини Бекзод Турсунбоев муносиб ҳимоя қилди.

Бекзод ўзининг иккинчи жангини филиппинлик Рян Маанога қарши ўтказди. Ушбу баҳсда ёш боксчимиз рақибини биринчи раундда техник нокаутга учратди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада яна бир ҳамюртимиз Улуғбек Собиров иштирок этиб, ўзининг саккизинчи ғалабасини қўлга киритди.