Белал Муҳаммад: "Илия Топури Жастин Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас"
Таниқли ММА устаси Белал Муҳаммад UFC собиқ чемпиони Илия Топуриянинг қайтишига муносабат билдирди.
"Топурия Жастин билан реваншга лойиқ, деб ҳисобламайман. Чунки Гэтжи ўша оқшом уни ҳакамлар қарори билан эмас, муддатдан аввал таслим этди...
Энди Илия қайтишга тайёрлигини айтмоқда. Лекин менимча, у титул жангини ўтказишдан аввал Пэдди Пимблеттга қарши октагонга чиқиши керак. Шунда барчаси мантиқан тўғри бўлади", – деди Белал.
Эслатиб ўтамиз, "UFC White House" турнирида Гэтжи билан курашган "Матадор" 4 раунддан сўнг октагонга чиқишдан бош тортди ва ғалаба америкаликка насиб этди.

Фикрлар