Белал Муҳаммад: Хабиб менга Леон Эдвардсни қандай енгишни ўргатди
UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифасида иштирок этаётган фаластинлик таниқли жангчи Белал Муҳаммаднинг айтишича, UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов унга 77 килограммгача бўлган вазн тоифасида амалдаги чемпион англиялик Леон Эдвардс билан жанг қилишда муҳим маслаҳатлар берган.
“Хабиб билан бирга бўлиш менга ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан фойда келтиради. У билан машғулот ўтказиш ва ундан маслаҳат олиш бошқа биров билан машқ қилишдан 20, 30, 40 ёки ҳатто 50 баробар қимматроқдир. Унинг кучини, иштиёқини ва билимини ҳис қилиш бебаҳодир. Хабиб мен учун Леонни таҳлил қилиб, жанг режаси бўйича маслаҳатлар берди. Унинг билими чексиз, мен учун у ММА тарихидаги энг буюк жангчи. Хабиб мен учун укамдек, хоҳлаган вақтда унга хат ёзиб маслаҳат сўрашим мумкин. У ҳар доим жавоб беради. Демак, унинг ҳаётимдаги борлиги том маънода бебаҳодир”, - дея Белалнинг сўзларини келтиради Sports Illustrated портали.
Фикрлар