Беларусь. Шаҳбоз Умаровнинг жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бугун Беларусь Олий лигасида 6-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БАТЭ жамоаси бу  тур сафарда "Ислочь" клубига қарши баҳс олиб борди ва 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Умаров 63-дақиқада захирадан майдонга тушди. Мазкур ғалабадан сўнг борисовликлар ҳисобидаги очколар сони 14 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Беларусь Олий лигаси. 6-тур

"Ислочь" - БАТЭ

Голлар: Комаровски (7) - Драгун (24, 57), Володько (55), Скавиш (70).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!