Белбоғли кураш. Фарғонада катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Жорий йилнинг 4-6 май кунлари Фарғона шаҳридаги "Само" номли спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан полвонлар иштирок этиши кутилмоқда. Таъкидлаш жоиз, ушбу беллашувларда эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 8 та вазн тоифасида, аёллар эркин йўналишда 5 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришади. Шунингдек, мазкур мусобақада ғолиб спортчилар 20-25 май кунлари Жиззах шаҳрида ўтадиган Осиё чемпионатига иштирок этиш йўлланмасига ҳам эга бўлишади.

Фарғона вилоят белбоғли кураш федерациясининг ижрочи директори Мираншоҳ Рўзиевнинг бизга берган хабарига кўра, ҳозирда мусобақани муносиб тарзда ўтказиш учун "Само" спорт мажмуаси шай ҳолатга келтирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!