Белбоғли кураш. Полвонларимиз кучли учликда

Полвонларимиз халқаро турнир ва Жаҳон кубогида кучли учликдан жой олишди.

Жорий йилнинг 22-26 декабрь кунлари Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида белбоғли кураш буйича халқаро турнир ва эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур халқаро мусобақаларда мамлакатимиз полвонлари ҳам терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ҳамда ёрдамчи мураббий Юсуф Барноқуловлар бошчилигида тўлиқ таркиб билан иштирок этишди. 

20 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюрган энг сара полвонлар иштирокидаги ушбу жаҳон кубоги ва  халқаро турнирда вакилларимизнинг қўлга киритган натижалари таҳсинга сазовор бўлди. Хусусан, терма жамоамиз аъзоларидан Абултолиб Маҳкамов, Мамаражаб Раҳматов, Зайлобиддин Ортиқов, Манзураой Мўйдинова, Оғабек Аматбоев, Самандар Эгамердиев, Наврўз Мамаюсупов, Ёдгор Алмазов, Шохрух Қурбонмуродов, Азим Норқулов, Бехруз Абдураҳмонов,  Юнус Суннатов, Сарвар Икромов ҳамда Нуразиз

Илҳомединовлар кучли  учликдан жой олишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, жаҳон кубогининг сўнгги кунида терма жамоалар ўртасидаги аралаш микс баҳслари ҳам билиб ўтди. Мазкур жамоавий беллашувларда терма жамоамиз учинчи ўринни банд этиб, бронза медалларига эгалик қилишди. 

Шу тариқа савриндорлар қаторидан жой олишга эришган полвонларимиз шода-шода медаллар билан юртимизга қайтиб келишди ва улар тантанали кутиб олинди, жумладан, терма жамоамиз таркибида иштирок этган Навоий вилояти спортчилари ҳам Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шаҳар ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси, спорт-таълим муассасалари вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари томонидан муносиб кутиб олинди. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!