Бельерин Испанияга қайтиши мумкин

“Арсенал”нинг қанот ҳимоячиси Эктор Бельерин фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ABC de Sevilla нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “Бетис” вакиллари Бельериннинг трансфери борасида “канонирлар” раҳбарияти билан музокара бошлаган. Экторнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси тугашига яна 2 йил бор, аммо бош мураббийи Микель Артета уни янги мавсум режасига киритмаяпти. Шу боис ҳам лондонликлар уни трансферга қўйишмоқчи.

Бельерин асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Арсенал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

У жорий мавсум премьер-лигада жами 25 та ўйинда майдонга тушди. Бельерин ушбу учрашувларда 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар