Бельерин Ла Лигага қайтмоқчи

BEPUL PROPAN

Собиқ "Барселона" футболчиси Эктор Бельерин Ла Лигага қайтиши мумкин. Гап шундаки, ҳимоячи "Реал Бетис"га ўтишни истайди ва музокаралар ўтказилмоқда, дея хабар берди Фабрицио Романо. 

Бельерин 2021/22 мавсумда севильяликлар таркибида ижара асосида ўйнаган. У Испания клубидаги фаолиятидан мамнун бўлиб, қолишга ҳаракат қилганди. Аммо "Арсенал" ва "Бетис" келишувга эриша олмаган. Агарда ушбу трансфер амалга ошса, 28 ёшли футболчи 1 йил давомида 3 марта жамоа алмаштирган кам-камдан ўйинчилар қаторига киради. 

Бельерин айни дам фаолиятининг энг яхши дамларини ўтказмаяпти. У "Барса"да заҳирага ўтириб қолди. Бундан ташқари, "Спортинг"да ҳам жароҳат олиб, мавсумнинг муҳим палласини ўтказиб юбормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!