Бельерин қачон "Арсенал" машғулотларига қўшилади?
Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Эктор Бельерин тиззасидан олган жиддий жароҳатидан деярли фориғ бўлди.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик футболчи бир неча ҳафтадан сўнг жамоа машғулотларига қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Бельерин жорий йилнинг 19 январь куни “Челси”га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган эди. Шундан буён у бирор марта ҳам майдонга тушгани йўқ.
Фикрлар