Бельерин учун курашда "Интер"га 2 та жиддий рақобатчи пайдо бўлди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Бельерин учун яна 2 та гранд клуб курашга қўшилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, 25 ёшли испаниялик футболчи учун "Интер"нинг ортидан "Атлетико" ва "Севилья" ҳам кураш бошлаган.

Бельерин “Арсенал” сафига 2011 йил “Барселона”дан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида “канонирлар” сафида жами 195 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 25 голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 32 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!