Белгиланмаган пенальти, легионер футболчилар, ҳакамларнинг нотўғри қарорлари. Рўзиқул Бердиев АГМКга қарши ўйиндан кейин “ёрилди”
Кеча Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида АГМКни қабул қилди. Қизиқарли ва жанговор руҳда ўтган учрашув 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди. Баҳсдан кейин "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бугун 2 очокни қўлдан бой бердик. Учрашувнинг дастлабки 15-20 дақиқалари тенг курашлар остида ўтди. Аммо кейинчалик биз ташаббусни ўз қўлимизга олдик. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар ўйиннинг охиригача ғалаба учун курашди. 3 очко қўлга кирита олмаганимизнинг бир қанча сабаблари бор. Аввало ўзимиз яратган имкониятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз.
Ростини айтиш керакки, бугунги ҳакамликдан умуман қониқмадим. Рефери бир неча вазиятларда хато қарор чиқарди. Биринчиси, Маркога жароҳат етказилган вазият. Менича, бу жуда қаттиқ қўполлик ва қоидабузарга аниқ қизил карточка кўрсатиш керак эди. Кейинги ҳолат эса ўша кўплаб баҳсларга сабаб бўлган 11 метрлик жарима зарбаси. Ҳа, биз чемпионатга ВАРни олиб келдик, лекин бу бизнинг даражамизни ўстириб қўймаса керак. Боиси, асосий қарорни инсон фактори ҳал қилади. “Насаф” бу каби ҳолатларга кўп бора дуч келмоқда. “Олимпик” билан ўйинда ҳам бир вазият борасида хато қарор чиқарилган. Бундан ҳолат “Навбаҳор”га қарши ўйинда ҳам бўлган.
Легионерларни таклиф қилишдан асосий мақсад нима? Айни пайт бизда оптимал асосий таркиб бор. Легионерлар эса улар билан рақобат қилиш учун таклиф қилинган. Ҳозирча янги келган футболчиларнинг ҳеч қайсидан кўнглим тўлмади”, - дейди Бердиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
Фикрлар