Бельгия бош мураббийи: "Вазиятларни кўкка совуриш азалий муаммомиз"

Доменико Тедеско Миллатлар лигасида Франция терма жамоасидан учралган мағлубиятга изоҳ берди

"25-дақиқадан сўнг бизни дефляция қилишди. Прессингда муаммолар пайдо бўлди. Бунгача биз яхши ўйнадик. Кейин эса кескинлик йўқола бошлади. Ва биз ўзимизни энг яхши тарзда ҳимоя қила олмадик. Бизга сабр-тоқат этишмади. Жуда кўп паллаларда таваккал қилдик.

Учрашувни қандай бошлаганимизни инобатга олсак, ютқазиш уят. Кўнгли қолса ҳам бўлмайди. Биз 25 дақиқа давомида дадил ҳаракат қилдик, ўйинни назорат қилдик. Лекин гол уришга келганда оқсадик. Бизда учта имконият бўлди. Улардан бири гол уриш учун ишончли имконият эди. Бироқ яна ўша эски муаммога йўлиқдик. Яъни вазиятларни ижро этиш бўйича азалий муаммомизга такрор дуч келдик”, - деди Бельгия терма жамоаси бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!