Бельгия футболи афсоналаридан бири - Венсан Компани фаолиятини якунлади

Бельгиялик машҳур ҳимоячи Венсан Компани бутсаларини михга илишга қарор қилди.

34 ёшли футболчининг сўзларига кўра, у бор эътиборини "Андерлехт"даги мураббийлик фаолиятига қаратмоқчи.

Компани фаолияти давомида "Гамбург", "Манчестер Сити" ва "Андерлехт" клубларида тўп сурган. Бельгия терма жамоаси сафида эса 89 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4 та гол урган.

У ўтган мавсумни "Андерлехт"да ўйновчи мураббий сифатида бошлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!