Бельгия юлдузи термадаги фаолиятини якунлади
Эден Азар Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.
"Реал" ярим ҳимоячиси энди терма сафида ўйнамаслигини маълум қилди.
Бугун янги бир саҳифа очилмоқда. Мени қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. 2008 йилдан бери бошдан кечирган барча бахтли кунларимиз учун раҳмат. Мен терма жамоадаги фаолиятимни якунладим. Ўринбосар ҳам тайёр. Ҳаммангизни соғинаман", - дея ёзиб қолдирди Азар.
31 ёшли футболчи Бельгия терма жамоаси сафида 126 та ўйинда иштирок этиб, 33 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Фикрлар