Бельгияда қирол ҳайкали ўрнига футболчининг ҳайкалини ўрнатишмоқчи

"Тоттенхэм" клуби ва Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Тоби Алдервейрелдга ҳайкал қўйилиши мумкин.

Антверпен шаҳри аҳолиси Change.org платформасида юқоридаги талаб билан петиция эълон қилишган. Ушбу петицияни ҳозирги кунга келиб 1000 дан ортиқ одам қўллаб-қувватлаган.

Улар футболчининг ҳайкалини яқиндагина ирқчиликка қарши намойишларда олиб ташланган Бельгия қироли Леопольд II ҳайкали ўрнига жойлаштириш таклиф қилинмоқда.

Тоби Алдервейрелд Антверпен шаҳрида туғилган. У 5 ёшидан бошлаб маҳаллий жамоа шарафини ҳимоя қилган. 2004 йилда эса уни “Аякс”га олиб кетишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)