Бельгиянинг ҳеч бир шаҳри Исроил терма жамоасига қарши баҳсни қабул қилишни хоҳламаяпти. Сабаби...

Бельгиянинг ҳеч бир шаҳри 6 сентябрга белгиланган Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Бельгия ва Исроил терма жамоалари ўртасидаги ўйинни ўтказишни истамаяпти. Бу ҳақда HLN хабар бермоқда.

Манбага кўра, Бельгия шаҳарлари “сиёсий сабаблар”, шунингдек, хавфсизлик чораларини ўта қаттиқ таъминлаш зарурати туфайли ушбу учрашувни ташкил қилишни истамаяпти. Ҳозирда УЕФА билан ўйинни хорижда ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бельгия ва Исроил терма жамоалари ўртасидаги учрашув Венгриядаги "Панчо Арена" стадионида бўлиб ўтиши мумкинлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси Евро-2024 мусобақасида 1/8 финалгача етиб борди. Ушбу босқичда улар Францияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!