"Bellator 266" турнирининг марказий жангида собиқ UFC вакиллари тўқнаш келди. Тўлиқ натижалар билан танишинг!

  • 19 сентябрь, 2021, 10:35
  • 0
  • MMA

Бугун тонгда АҚШнинг Калифорния штати Сан-Хосе шаҳри "Bellator 266" турнирига мезбонлик қилди. Мазкур кечанинг марказий жангида ўрта вазн тоифасидаги собиқ UFC вакиллари Фил Девис ҳамда Йоль Ромеролар октагонга кўтарилди.

Ушбу қарама-қаршиликда Девис очколар ҳисобида (30-27, 28-29, 30-26) ғалабани қўлга киритди. Асосий карддан ўрин олган тўқнашувларда Нейман Грейси 1-раунднинг ўзида Марк Леммингерни техник нокаутга учратган бўлса, Деанна Беннетт Алехандра Ларани очколарга кўра (30-27, 30-26, 30-26) мағлуб этди. Шунингдек, Сол Рожерс ҳам Георгий Караханян устидан 30-27, 30-26, 30-26 ҳисобида зафар қучган бўлса, Бен Перриш 1-раундда Кристиан Эдвардсни нокаутга учратди. россиялик Холид Муртазалиев АҚШ вакили Энтони Адамсга тўлиқ давом этган жангда имкониятни бой бериб қўйди.

Прелим карддан ўрин олган тўқнашувларда эса қуйидаги натижалар қайд этилди.

Энтони Адамс (АҚШ) - Холид Муртозалиев (Россия) - Адамс очколар ҳисобида ғалаба қозонди. 

Алекс Полисси (АҚШ) - Грант Нил(АҚШ) - Полисси очколарга кўра, ғолиб чиқди.

Роберт Серонио (АҚШ) - Сократес Хернандес (АҚШ) - Серонио очколар ҳисобида ғалабага эришди.

Абрахам Ваэсау(АҚШ) - Албаерт Гонсалес (АҚШ) - Ваэсау 1-раундда нокаут билан зафар қучди.

Шон Киф (АҚШ) - Ралан Грейси (Бразилия) - Киф очколарга кўра ғолиб чиқди.

Эдвин Де Лос Сантос (Бразилия) - Жонатан Адамс (АҚШ) - Сантос 1-раундда техник нокаут билан ғалабага эришди.

Жесси Дельгадо (АҚШ) - Жошуа Диллон (АҚШ) - Дельгадо очколар ҳсиобида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!