Bellator президенти: Емельяненко жангларни эмас ҳукуматни танлаши мумкин
Ads

Bellator президенти Скотт Кокер россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Фёдор Емельяненко билан келажакдаги мақсадлари ҳақида айтиб ўтди.

- Фёдор билан унинг келажаги борасида гаплашганим йўқ. Хозирда у Москвада, бироқ Фёдор билан яқин орада Чикагода ташкиллаштирилаётган Bellator  221да учрашиб унинг келажаги борасида суҳбатлашамиз.

Агарда Емельяненко жанг қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтса, биз Япония, АҚШ ҳамда Москвада турнир ташкиллаштирамиз. Аммо у фаолиятини ҳукуматда давом эттиришини таъкидлаши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Фёдор оҳирги жангини Bellator гран-присида ўтказиб, унда Райан Бэйдерга 35 сонида мағлуб бўлганди.