Беллингем бизга ўт, катта шартнома ва ҳар йили 15 миллион евро оласан!

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар даврида “Реал”да ўйнаётган Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олиш учун мадридликларга 200 миллион евро миқдорида бадал пули тўлашга тайёрлиги ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Бир неча манбада келтирилишича, агар манчестерликларнинг режаси амалга ошиб, Беллмнгем “Олд Траффорд”га келадиган бўлса, унга олти йиллик шартнома ва ҳар мавсум учун солиқлардан кейин қўлига 15 миллион евро тегадиган даражада маош ваъда қилинди.

Таъкидлаш жоизки, “Юнайтед” 22 ёшли плеймейкерга таклиф қилаётган маош Беллингемнинг “Реал”да олаётган маблағидан икки баравар кўп.

Беллингем “Реал”га 2023 йилнинг ёзида Дортмунднинг “Боруссия” клубидан кўчиб ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 160 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
03/01/2026 13:35
Sanchoga o‘xshab sinadi