Беллингем: Футбол ёқмасди, ўт юлиб, гул териб юрардим

Ёзда “Реал”га ўтиши билан жамоа етакчисига айланган Жуд Беллингем болалигида футболни ёқтирмаганини айтиб ўтди.

- Бошида футбол ёқмаган. Ҳозир футболсиз ақлдан озишим мумкинлигини яхши биламан.

Болалигимда машғулотларга бориб, ўтларни юлиб, майдон четидаги гулларни териб юрарди, улардан онамга кичкина гулдасталар ясардим, - деди Жуд Беллингам.

20 ёшли футболчи “Бирменгам” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Жуд 2020 йили Дортмунднинг “Боруссия”сига кўчиб ўтди. Бундеслигадаги ўйинлари орқали ўз салоҳиятини намойиш қилди.

“Қироллик клуби”  Беллингемни қўлга киритиш учун дортмундликларга 103 миллион евро тўлади. Англиялик футболчи жорий мавсумда Испания чемпионатида ўнта учрашувда 10 та гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Шунингдек, Жуд Европа Чемпионлар лигасида уч марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва битта голли пас ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!