Беллингем икки суперклубга рад жавобини берди

“Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ёзда жамоасини алмаштириши кутилмоқда. 19 ёшли ярим ҳимоячини бир неча  гранд клублар ўз сафида кўрмоқчи.

Sport 1 нашри журналисти Патрик Бергернинг таъкидлашича, Жуд Беллингем  ПСЖ ва “Челси”дан бўлаётган чорловларга муносабат билдирди. Унга кўра, англиялик ўйинчига бу вариантлар маъқул келмаган.

Ёзда футболчига асосан икки клуб даъвогарлик қилиши айтилмоқда. Беллингем “Ливерпуль” ва “Реал”дан бирини танлаши керак.

Жуднинг ота –онаси футболчининг Англияга келишини истаяпти. Ярим ҳимоячининг ўзи “Реал” вариантига мойиллик билдиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!