Беллингем "Реал" раҳбариятидан ярим ҳимоячи сотиб олишни сўраяпти
Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Жуд Беллингем клуб раҳбариятидан ҳамюрти ва "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Адам Уортонни сотиб олишни сўради. Бу ҳақда E-Notícies хабар бермоқда.
Манбага кўра, 21 ёшли футболчи "қаймоқранглилар" учун "идеал кучайтирувчи" бўларди, чунки у Беллингемни ҳимоявий вазифалардан озод қилади, шунингдек, жамоада авлодлар алмашинувини амалга оширишга ёрдам берган бўларди.
Таъкидланишича, "Кристал Пэлас" Уортонни 80 млн евродан камига сотмайди.
Жорий мавсумда Уортон барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 60 млн еврони ташкил этади.



Фикрлар