Беллингем "Реал"да нечанчи рақамда ўйнайди?

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем форма рақамини олди. Футболчининг расмий тақдимот маросимида англиялик футболчи 5 рақамда ўйнаши малум бўлди.Бу рақам аввалроқ "Реал" билан 2025-йилгача шартнома имзолаган ҳимоячи Хесус Валехога тегишли эди.

"Қироллик клуби"да 5 рақамда Рафаэль Варан, Фабио Коентрау ва кейинчалик жамоада мураббий бўлиб ишлаган ва уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Зинедин Зидан каби футболчилар ўйнашган.

Беллингем "Реал"га 103 миллион еврога тушди, аммо келажакда бу миқдор бонуслар ҳисобига оширилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!