Беллингем трансфери бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

CHERY AUTO

Англия футболининг иқтидорли тарбияланувчиларидан ҳисобланган Жоб Беллингем ёзги трансферлар ойнаси даврида “Боруссия Дортмуд”га кўчиб ўтиб, илк бор легионерга айланган эди.

Tecno

Энди 20 ёшли футболчи худди акаси Жуд Беллингем сингари Испания чемпионатига кўчиб ўтиши кутиляпти. Эслатиб ўтамиз, Жуд ҳам аввалига “Боруссия Дортмунд”дан маҳорат оширганидан кейин “Реал”га кўчиб ўтганди.

Ла Лига вакили “Вильярреал” ҳужумкор футболчини “Боруссия Дортмунд”дан олиш мақсадида илк қадамларини ташлади.

Fichajes нашри тарқатган хабарда айтилишича, “Вильярреал” раҳбарияти Жобни марказий чизиқни кучайтириш учун устувор номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Бу қарор жамоада бўлажак таркибий ўзгаришлар билан боғлиқ.

Манбаларга кўра, испанияликлар Беллингем учун 20 миллион евро атрофида расмий таклиф тайёрламоқда. Бироқ немис клуби футболчини анча қиммат, яъни  30 миллион евродан кам бўлмаган суммага баҳоламоқда. “Боруссия” Беллингемни  сотиб юборишга шошилмаяпти, чунки ўйинчининг ёши, салоҳияти ва унга қилинган сармоя катта аҳамиятга эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!