Беллингем учун иккита асосий даъвогар клуб қолди
Фақат иккита клуб Беллингхем учун жиддий таклиф билдирган.
"Реал" ва "Ливерпуль" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем учун курашни давом эттирмоқда.
19 ёшли англиялик футболчига даъвогарлар қаторида "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам номлари кўрсатилган эди, аммо айни дамда ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун энг яхши имкониятлар айнан "мерсисайдликлар" ва "қироллик клуби" дир, дея хабар беради "Ski" эксперти Энди Брассел.
Иккала клуб ҳам ўсиб бораётган суперюлдуз билан аллақачон алоқада бўлган, унинг қиймати 100 миллион евродан кўпроқ бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жуд Беллингемнинг Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фикрлар